Қирғизистондан инсонпарварлик ёрдами юборилди

Қирғизистондан инсонпарварлик ёрдами юборилди

Қирғизистон тошқиндан жабрланган вилоятлар аҳолисига инсонпарварлик ёрдами юборди. 300 тонна юк ортилган 15 та фура Жамбил вилоятига етиб келди. Кўмак озиқ-овқат, маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулотлари бўлган кўрпа-тўшак, буюмлар ва чодирлардан иборат. Эслатамиз, Қосим-Жўмарт Тўқаев Қирғизистон президенти билан телефон орқали бўлган мулоқотда таъкидлаганидек, бу икки давлат ўртасидаги чинакам дўстлик, бирдамлик ва самимий муносабатнинг яна бир далилидир.

Кўнгиллилар 550 тоннадан зиёд инсонпарварлик ёрдами тўплади

Мамлакатимиз волонтёрлари ҳам тошқиндан жабр кўрганларга катта ёрдам кўрсатмоқда. Улар Қозоғистоннинг барча шаҳарларида кўмак нуқталарини ташкил этиб, лоқайд бўлмаган фуқаролардан гуманитар ёрдам қабул қиляпти. Ҳозирга қадар 550 тоннадан кўпроқ буюм йиғилган. Айни пайтда, озиқ-овқат ва нарса-буюмларнинг катта қисми вилоятларга жўнатилган. Таъкидлаш керак, бугунги кунда юртимизда 25 мингдан ортиқ волонтёр ва кўнгилли фаолият кўрсатяпти, улар аҳолига долзарб ахборотларни етказиш, кўчирилган одамларни ва қутқарувчиларни овқат билан таъминлаш ишларида банд. Шунингдек, ҳудудни тозалашда ҳам кўмаклашмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси.