Қозоғистонда 30 минг одам сунъий идрок асосларини ўрганади

Қозоғистонда 30 минг одам сунъий идрок асосларини ўрганади

Қозоғистонда йил охиригача 30 минг нафар давлат хизматчиси сунъий интеллект асосларини ўрганади. Рақамли тараққиёт вазирлиги Давлат хизмати агентлиги билан бирга AI Qyzmet курсини яратди. Дастур қатнашчилари ChatGPT, Claude, Gemini, Mistral каби етакчи майдончалар билан ишлашни ўрганади. Мутахассислар нейротармоқлар ёрдамида иш жараёнини такомиллаштиради.

Алмира Байғазина, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлигининг Сунъий интеллект ва инновацияларни ривожлантириш қўмитаси бошқарма эксперти:

 – Умуман олганда, курс 6 та модул ва 32 та видеодан иборат. Онлайн ёки офлайн форматда ўқиш мумкин. Курс Астана Хаб майдончасига қўйилган, жорий йилнинг май ойида старт олган. Ҳозирча 11 минг 382 нафар давлат хизматчиси ундан ўтди ва сертификат олди.

Сертификат эгаларидан бири – Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи Арман Қалишев. У олган билимларидан фаол фойдаланяпти. Курсда режалаштириш, ахборотни қайта ишлаш, таҳлил қилиш учун зарур воситалар кўрсатиб берилган.

Арман Қалишев, Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи:

– Ҳозир янги СИ-агент — «ArmyKZ» жорий этиляпти. Ҳозирча синов шаклида. Мудофаа вазирлигида психологик ва тарбиявий ахборот ёрдами кўрсатилади. Сунъий идрок маълумотларни таҳлил қилиш, ўрганиш, бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдамлашади.

Абдумалик Сарманов таржимаси