Қозоғистонда ТЭМ улуши икки марта оширилиши кутиялпти

Қозоғистонда ТЭМ улуши икки марта оширилиши кутиялпти

Қозоғистонда тикланувчи энергия манбалари улуши икки марта оширилиши кутиялпти. Бугунги кунда ишлаб чиқарилган электроэнергиянинг 7 фоизи ТЭМ манбаларига оид. 2030 йилга бориб у кўрсаткич 15 фоизга етади. Ушбу мақсадга муқобил энергетика объектлари сорнини ошириш орқали эришиш мўлжалланган. Мамлакатда ҳозир умумий қуввати 3,5 Гвт бўлган, шамол, қуёш, гидро ва биогаз манбаларига таянувчи 162 та станция ишлаб турибди.  Алматидаги иккита иссиқлик-электр маркази 2026 йилда газ билан ишлашга ўтказилади. Миллий қурултойда Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, энергиятизими барқарор ишлаши учун биринчи навбатда газ билан ишловчи мувозанатлантирувчи қувватлар ишга тушиши зарур.

Сунгат Есимханов, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири ўринбосари:

- Манғистау вилоятида «ҚазмунайГаз» ҳамкорлари билан бирга ўз эҳтиёжларини қондириш учун гибрид станция қуряпти. Унда қуёш, шамол ва газ станциялар уйғунликда иш юритади. Қуёш чиқмаган, шамол турмаган вақтда ҳам газ станцияси барқарор электр қуввати берилишини таъминлайди. Биз энергия тўплаш тизимини ҳам ривожлантиряпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси