Қозоғистонда иқлим сессияси ўтказилади

Қозоғистонда иқлим сессияси ўтказилади

29 май куни старт оладиган «Астана» халқаро форумининг асосий воқеаларидан бири – иқлим сессияси бўлади. Унда дунёнинг етакчи экспертлари, шунингдек, қатор давлатлар ҳукуматлари, бизнес-ҳамжамияти, халқаро ва норасмий ноҳукумат ташкилотлари, илм-фан вакиллари қатнашади. Асосий мақсад - иқлим билан боғлиқ долзарб муаммоларни муҳокам қилиш, барқарор келажак учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, республика экологик ташаббусларини тақдим этиш. Экология ва табиий захиралар вазирлиги берган маълумотга кўра, Қозоғистон «яшил» энергетика, уни молиялаштириш ва углерод нейтраллигига эришишга алоҳида эътибор қаратаяпти. Шу кунларда тикланувчи энергия манбалари мавжуд энергиянинг 6 фоизини чиқаряпти, 2030 йилга бориб бу кўрсаткчи 15 фоизга етиши режалаштирилган.

Нурман Танатов, Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий захиралар вазирлиги бошқарма раҳбари:

- Кўплаб давлатлар, шу жумладан, Қозоғистон ҳам углерод нейтраллигига эришиш стратегиясини ишлаб чиққан. Мамлакат 2060 йилга бориб, ҳавога чиқинди чиқаришни мутлақо тўхтатади. Ривожланаётган давлатларнинг қазилма ёқилғи ва углеводородлардан воз кечиши қийин. Шунинг учун айнан «яшил» иқтисодни «яшил» молиялаштиришга эътибор қаратиляпти. Мазкур форум бу борада муросага келиш, «яшил» молия ажратиш ва умумий ташаббусларни илгари суришга ёрдам беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси