Туркманистонда спорт рақслари бўйича беллашувлар ўтказилди

Туркманистонда спорт рақслари бўйича беллашувлар ўтказилди

Туркманистонда болалар марказлари ўртасида спорт рақслари бўйича беллашувлар ўтказилди. Кўркам Гўкдере оромгоҳида жамоалар ёрқин ва тўйинган дастурларини тақдим этди. Унда Европа, Лотин Америкаси рақслари, спорт гимнастикаси элементлари намойиш қилинди. Яккахон ва гуруҳ чиқишлари кўрсатилди. Ташкилотчилар таъкидлашича, Туркманистонда спорт рақслари тобора оммалашиб боряпти. Мамлакатда мунтазам чемпионатлар ва биринчиликлар ўтказиляпти. Уларда 6-15 ёшдаги ёш раққос ва раққосалар қатнашади. Болалар ажойиб тайёргарлик ва маҳорат намойиш этади.

Бибихажар Бердимухамедова, ўрта мактаб ўқувчиси:

- Беллашувлар ҳаяжонли ва қизиқарли ўтди. Узоқ вақт тайёрландик, ҳар куни репетиия қилдик. Паркетга чиққанимда, бир оз шошиб қолдим, сўнг мусиқага маҳлиё бўлиб, ҳар бир ҳаракатимдан роҳатланиб, кўнглимдагидек рақс тушдим. Бетакрор кун бўлди!

Гарёғди Жумадурдиев, ўрта мактаб ўқувчиси:

- Ёрқин ва динамик номер тайёрладик. Турли услубларнинг элементларин ўз устига оладиган жўшқин рақс. Тренер айтагнидек, энергия ва рақс қувончини кўрсатдик. Томошабин бизни ҳис қилишини истадик. Бунга эриша олдик шекилли.

Абдумалик Сарманов таржимаси