Қозоғистон Миллий музейида ошиқ отиш бўйича
болалар очиқ турнири ўтказилди. Шаҳарнинг 15 та мактабидан ўқувчилар
куч синашишди. Ташкилотчилар таъкидлашича, ошиқ отиш ўйини қатнашчиларда
диққатни жамлаш, мерганлик, чаққонлик ва сабр-тоқат талаб қилади. Бу спорт билан ёши, жинси ва жисмоний
ривожланишидан қатъи назар, ҳар бир одам шуғулланиши мумкин. Турнирдан мақсад – улғайиб келаётган авлодда соғлом ҳаёт
тарзини оммалаштириш. Эслатамиз, 2017 йилда ошиқ ўйинлари ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий
маданий мероси рўйхатига киритилган.
Ескендир Рахметов, Астана шаҳри Ошиқ отиш федерацияси
президенти:
- Ўйнай бошлаган болада мантиқ, стратегия элементларидан
фойдаланиш кучаяди, миллий ўзлиги шаклланади. Маънавий қадриятларга ошно
бўлади. Ўйнаркан болала янги билимлар олади, маълумотлар ўзлаштиради. Қизиқиш
бор жойда сабот ва ирода кўзга ташланади, ватанга муҳаббат шаклланади.
Айзере Артиқбай,
ўқувчи:
- Мен беш ошиқ ўйинини ўйнайман, ўйнарканман, ақлим
чархланади, қўлларим машқ қилади. менга бу ўйин ёқади. Ҳозир аввалгидан
бошқачароқ ўйнай бошладик. Янги вариантларни ўрганяпмиз, уларни билиб
олганимиздан кейин анъанавий усулларга кўчамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

