Ашхободда робототехника бўйича ёшлар ўртасида танлов ўтказилди. Унда Туркманистоннинг 250 нафар иқтидорли конструкторлари қатнашди. Энг ёш иштирокчи – 7 ёшда. Улар ёш тоифаси ва топшириқларнинг мураккаблигига қарамай, конструкциялаш, дастурлаш, инновациявий технологиялар соҳаларида малакасини намойиш этишди. Фестиваль тўрт тоифадаги: сумо-роботлар, лайнфолловерлар, лабиринт, жамоа лойиҳаси бўйича беллашувларни ўз ичига олди. Экспертлар таъкидлашича, фестиваль – ёш муҳандисларнинг ўзини кўрсатиши, бу соҳада ривожланиши учун муҳим воқеа. Шу каби тадбирлар энг мураккаб технологик топшириқларни ҳал қилишга қодир бўлган профессионал мутахассислар шаклланиши учун туртки беради.
Мерген Аманов, Нефть ва газ халқаро университети Инновациявий илмий-тадқиқот маркази
мутахассиси:
– Ўқувчилар ва
ёшлар ўртасида робот технологиялари ва сунъий интеллектга қизиқиш тобора ортяпти. Фестиваль барча
иштирокчилар учун аввало ўзаро тажриба алмашиш, билим ва малакасини намойиш
этиш майдончасига айланди.
Мекан Режепов, Нефть ва газ халқаро университети талабаси:
– Уч кишилик жамоа бўлиб қатнашдик. 22 секундда вазифани бажардик ва 3-ўрин олдик. Роботни икки ҳафта давомида ясадик.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

