Бир миллион нафар
қозоғистонлик сунъий интеллект билан ишлашни ўрганади. Рақамли
тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги 5 йил давомида бу
лойиҳани рўёбга чиқаради. Бугунги кунда мамлакатда мазкур соҳага оид қонунчилик
тайёрланмоқда. Шу жумладан, Миллий стратегия устида иш
бошланган, депутатлар эса «Сунъий интеллект тўғрисида» қонун лойиҳасини кўриб
чиқяпти. Экспертлар фикрича, нейротармоқларни ривожлантиришда республикадаги
Сунъий интеллект халқаро маркази катта ўрин тутиши кутиляпти. У стартаплар,
илмий ҳамжамият ва давлат органлари, квазидавлат сектори, лабораториялар ва
халқаро экспертларни бирлаштириши кутиляпти. 8 қаватли Alem.ai биноси бўлмаларида ўқувчилар учун таълим
муассасалари, илмий тадқиқотлар учун лабораториялар, турли вазиятларга жавоб бериш маркази, форум ва хакатонлар
ўтказиш майдончаси бўлиши режалаштирилган.
Гиззат
Байтурсинов, Қозоғистон Республикаси Рақамли
тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги Сунъий интеллект ва инновацияларни ривожлантириш қўмитаси раиси:
- Бунда рақобатбардош кадрлар тайёрлаш
бўйича хорижий дастур рўёбга чиқарилади. Унда талабалар мураббийларсиз таълим
олишади. 6-қаватда AI-кампус қўйилади, СИ-стартаплар, акселерация, инкубация дастурларини қўллаб-қувватлаш
мўлжалланган. Устувор стартапларни дарҳол молиялаштиришни бошлашлари учун
венчур жамғармалари вакилларини жойлаштирмоқчимиз. 7-қаватда R&D-марказлар,
AI-лабораториялар
ишлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

