Халқаро журналистика мактабининг биринчи битирувчиларига диплом топширилди

Халқаро журналистика мактабининг биринчи битирувчиларига диплом топширилди

Қозоғистон Президенти Телерадиомажмуаси ва Maqsut Narikbayev University қўшма лойиҳаси — Халқаро журналистика мактабининг биринчи битирувчиларига диплом топширилди. «Журналистика: аналитика ва тафтиш» дастурини 25 киши тамомлади. Таълим назария ва амалиётга асосланди. Бўлажак мухбир ва муҳаррирларга Al Jazeera телеканали ва Хитойнинг CMG медиакорпорацияси экспертлари лекциялар ўқишди. Дастур тўрт йўналиш: журналистика, ҳуқуқ, иқтисод ва IT йўналишларини кўзда тутади. Таълим қозоқ ва рус тилларида олиб борилди. Барча битирувчилар Қозоғистоннинг етакчи таҳририятларда амалиётни ўтказди ва уларнинг лойиҳалари 11 та оммавий ахборот воситасида ёритилди. Умуман олганда, Maqsut Narikbayev University 30 дастур бўйича мутахассислар тайёрлайди ҳамда битирувчиларнинг ишга жойлашиши бўйича пешқадамлар қаторига киради.

Абдумалик Сарманов таржимаси