Қозоғистонда Ғалабанинг 80 йиллигига бағишлаб сунъий интеллект ёрдамида ёзилган китоб тақдимоти ўтказилди. «BATYR MAN» тўплами Жетису вилоятида яшаган уруш қатнашчиси Исқақ Абильпеисулининг ҳаёт йўли ҳақида. АI-технологиялар ёрдамида маълумотлар қайта ишланди, образлар ва визуал элементлар яратилди. Ташкилотчилар таъкидлашича, лойиҳадан мақсад: нейротармоқлардан ижод йўлида фойдаланиш мумкинлигини кўрсатиш. Улар шу тариқа фахрийларга миннатдорчилик билдиришди.
Мирас Сейтқали, «Еттисув ёшлари» коммунал давлат ташкилоти PR ва ахборот бўлими раҳбари:
- Биз замонавий ёшларда ўқишга ихлос уйғотишни истаймиз. Бунинг учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқдамиз. Албатта, фаолиятимизда қатор қийинчиликлар туғилди, чунки нейротармоқ маълумотларни қайта ишлайди, аммо у одам каби ишлай олмайди. Бу ишларда бизга қирғизистонлик ҳамкасблар ёрдам берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

