Рақамли трансформация фаоллашади

Рақамли трансформация фаоллашади

Қозоғистонда суперкомпьютер ишга туширилиши сунъий идрок экотизими ривожланишига катта туртки берди. Ихтисослашган комиссия йиғилишида давлат органларини рақамли трансформациялаш ва илғор технологик ечимларни жорий этиш масаласи муҳокама қилинди. Август ойида QazTech рақамли майдончаси ишга тушиши кутиляпти. у рақамли маҳсулотларни жадал тайёрлаш ва ишга туширишга мўлжалланган. Мазкур майдонча IT-ечимларнинг ҳаётга табиқ этилишини бир ярим – уч йилдан олти ойгача қисқартиради. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, у маҳсулотларни тайёрлаш жараёнида ягона стандартлар, булутли технологиялардан фойдаланиш, хавфсизликни таъминлаш имконини беради. Мамлакатда 2029 йилгача сунъий идрокни ривожлантиришга мўлжалланган концепция тасдиқланди, «Сунъий идрок тўғрисида» қонун лойиҳаси тайёрланяпти. Бош вазир Ўлжас Бектенов таъкидлашича, яратилаётган миллий сунъий идрок инфратузилмаси автоматлаштириш, катта маълумотларни таҳлил қилиш ва илмга асосланиб бошқариш имконини беради. У бир ой ичида давлат органларни рақамли трансформациялаш харитасини тайёрлашни топширди. Ҳужжат СИ интеграциясига асос бўлади, давлат маълумотлари учун бизнес ўз ечимларини яратишига имкон беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси