360 та илмий лойиҳа, 9 мингтадан кўпроқ чоп этилган мақола ва 500 тадан зиёд стартап. 13 йил ичида Марказий Осиёдаги етакчи илмий таълим, тадқиқот ва инновация даргоҳлардан бири бўлган Назарбаев Университет шундай кўрсаткичларга эришди. У МДҲдаги олий ўқув юртлари ичида иккинчи ўринга чиқиш ниятида. Бош вазир университетни, шунингдек, Назарбаев заковат мактаблари ва технопаркини ривожлантириш режалари билан танишди. Ўлжас Бектеновга хорижий бозорларга экспорт қилинаётган соғлиқни сақлаш ва сунъий интеллект, тоғ-металлургия соҳасидаги ишланмалар тақдим этилди. Самарадорлигини ошириш учун тоифаларга тақсимланган. Энг муваффақиятли лойиҳалар қаторида Codiplay ҳам бор. 10 мамлакат ўқувчилари ундан фойдаланаяпти. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш самарадорлигини оширишга мўлжалланган Smartview Innovation ва стент ва катетерлар ишлаб чиқарувчи стартап ҳам ўта муҳим. Бош вазирга тижорийлаштирилиш имкони бўлган 10 та янги лойиҳа тақдим этилди. Технопарк ҳудудида шу кунларда 32 та Қозоғистон компанияси иш юритяпти, тажриба-синов цехи, рақамли прототиплаш лабораторияси ишлаб турибди, махсус иқтисодий зона имкониятлари тақдим этилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

