Янги ўқув йили
арафасида Туркманистонда 400 тадан зиёд мактаб ярмаркаси очилди. Фақат Ашхобод
шаҳрида очилган 60 та бозорда ўқиш учун зарур ҳамма нарса: мактаб формасидан
тортиб, рюкзак ва канцелярия жиҳозларигача сотиляпти. Уларада биринчи синфдан
битирувчи синфгача бўлган ўқувчилар учун ҳамма нарса топилади.
Тавус Бекиева, Ашхобод
шаҳридан:
- Жорий йилда ўғлим
биринчи синфга боради. Албатта, боғчадан мактабга кўчаётгани учун
ҳаяжонланяпмиз. Ярмаркага атайин келиб, ҳамма керак нарсани харид қилдик. Очиғи,
лол қолдик ҳисоб — турли-туман нарсалар жуда кўп экан!
Мактаб ярмаркаларида тақдим этилган турли-туман кийим-кечакларнинг юз фоизи маҳаллий фабрикаларда табиий газмоллардан тикилган. Туркманистон ўрта мактаблари қиўлари одатда яшил кўйлак, оқ фартук ва дўппи, ўғил болалар қора костюм ва оқ кўйлак кияди. Таъкидлаш лозимки, мазкур ярмаркалар 5 сентябргача ишлаши режалаштирилган.
Қасим Қадиров, Ашхобод
шаҳридан:
- Жорий йилдан янги
фанлар — чизмачилик ва ҳуқуқ дарслари жадвалга киритилди, шунинг учун махсус
дафтарлар, қалам ва чизғичлар сотиб олиш учун келдим. Аслида, мен яхши кўрган
фан — физика, янги киритилган фанлар ҳам қизиқарли бўлишига ишонаман.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

