Туркистонлик талаба ўқувчиларни касбга йўллаш бўйича махсус стенд яратди. Ноу-хау электроника, автоматизация, дастурлаш ва мехатроника каби муҳандислик ва техник йўналишлар асослари билан танишиш имконини беради. Унда қатор амалий топшириқлар ҳам бор. Кентау политехника коллежи талабаси Улуғбек Бахтияров ишчи кадрлар бўйича «ASAR-1» ўқув стенди яратишга ярим йил вақт сарфлади. Ускунада 22 та турли сенсор ва компонентлар бор. Муаллиф мазкур кашфиётига патент олиш ва уни бозорга чиқариш ниятида.
Улуғбек Бахтияров, лойиҳа муаллифи:
– Стенд ёрдамида 13 та касб ҳақида маълумот олиш мумкин. Истовчилар турли ихтисосларда ўзини синаб кўра олади. Ҳозир ўқувчилар касб танлашга қийналяпти. Бу стенд эса қарор қабул қилишга ёрдамлашади. Агар ўқувчи нимани истаётганини билса, 11 синфдан кейин ўзи танлаган соҳа билан шуғулланади.
Алихан Султанбаев, Кентау политехника коллежи директори:
– Ёшларни жалб этиш бўйича ишларни ташкил қилиш, уларга қулай шарт-шарпоитлар яратиш ва ғояларни рўёбга чиқариш. Бу лойиҳадаги менинг мақсадим мана шулардан иборат. Ҳозир лойиҳамиз стартап-танловлари ва олимпиадаларда қатгнашяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

