Коллеж битирувчиларига иш бор

Коллеж битирувчиларига иш бор

Қозоғистон коллежларида тайёрланган мутахассисларга талаб катта. Қўстанайда билим олган муҳандислик–техник йўналишидаги кадрлар вилоятнинг янгидан барпо этилаётган машинасозлик корхоналарида иш топиши осон. Автомобиль транспорти коллежида тўрт йил ичида 7 та янги ихтисослик бўйича мутахассислар етиштириш йўлга қўйилди. Ҳозир таълим даргоҳида республиканинг турли қисмларидан келган 1 минг 400 нафар талаба ўқимоқда. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам Миллий қурултой йиғилишида коллежнинг сифатли ишлаётганини тилга олди. Давлат раҳбари Қўстанай Автомобиль транспорти коллежи тажрибасини шимолий минтақаларда кенг тарғиб этиш кераклигини таъкидлади.


Дмитрий Павленко, Қўстанай Автомобиль транспорти коллежи директори:


- Касб-ҳунар таълими мамлакат иқтисоди билан бевосита боғлиқлиги масаласи кўтарилди. Жамиятда ҳамма нарсага ишчи касблари орқали эришилиши, меҳнат одамлари жамият асоси эканлиги борасида тушунча шаклланди. Коллежимиз мисолида мен Давлат раҳбари ва ҳамкасбларимга қандай иш юритаётганимиз, муваффақият сирлари ҳақида гапирдим. Энг аввало биз Қўстанай вилояти корхоналарига эътибор қиляпмиз. Уларга қандай мутахассислар кераклигини ҳисобга олиб ишлаяпмиз. Шунга кўра лицензия оламиз, болаларни тайёрлаймиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси