Қозоғистонда
саноат, машинасозлик, қурилиш соҳаларида яна 75 та янги касб пайдо бўлди.
Тегишли вазирлик ишлаб чиққан Янги касблар атласида уларнинг рўйхати
тасдиқланди. Шу жумладан, эндиликда роботлашган тоғ-кон техникаси оператори,
рақамли лойиҳалаштирувчи, Big Data аналитиги, «Ақлли уй» тизими
дизайнери ва бошқа юқори технологик ишлаб чиқаришлар мутахассислари
кўрсатилган. Шунингдек, қайта ишлаш соҳасидаги 190 та инвестициявий лойиҳа
қаторида 8 та янги касб ташкил этилиши кутиляпти. вазирлик берган маълумотга
кўра, фақат унинг қарамоғидаги йўналишларда йилига 40 мингтадан зиёд ходимга
эҳтиёж бор. Айни вақтда, мавжуд бўлган 40 та касб янги воқеликка мослаштирилди:
кўп жараёнлар автоматлашяпти,
Ишчилардан ҳам рақамли малакалар талаб қилиняпти. Мутахассислар бугунги кунда
дуал тизим асосида тйёрланяпти.
Иран Шархан, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазирининг
ўринбосари:
- Саноат соҳасида 284 та коллежда кадрлар
тайёрлаш дуал таълим тизими ёрдамида тайёрланяпти. Уларда 700 тадан зиёд саноат
корхонаси қатнашяпти. Имзоланган тегили
шартнома ва меморандумлар асосида 30 та таълим дастури рўёбга чиқариляпти.
Натижада, ҳар йили 13 минг нафардан зиёд ёш мутахассис доимий иш билан
таъминланяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

