Президент таълим тизимини такомиллаштиришни топширди

Президент таълим тизимини такомиллаштиришни топширди

Ўтган йили Қозоғистонда 150 дан ортиқ янги мактаб очилди, янги ўқув йилида эса 220 дан зиёд мактабни фойдаланишга топшириш режа қилинган. Қосим-Жўмарт Тўқаев бугун Маориф вазири Ғани Бейсембаевнинг мамлакатимизда мактабгача, ўрта, техник ва касбий таълимни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги маърузасини тинглади. Қозоғистонда, шунингдек, таълим сифати оширилади. Халқаро олимпиадаларда иштирок этаётган ҳар иккинчи ўқувчи совриндор бўляпти. Ўтган йил якунларига кўра, қозоғистонлик мактаб ўқувчилари 58 та олтин медални қўлга киритган. Давлат раҳбарига, шунингдек, техник ва касбий таълим тизимини ўзгартириш, инклюзив ва махсус таълимни ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдим этилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.