Туркманистон пойтахтида
қурилиш, саноат ва энергетики соҳасида илғор технологик ечимлар ва инновациявий ускуналар намойиш этилди. Уч кун давом этган халқаро кўргазмада томошабинлар узоқ ва яқин хорижнинг 100 дан зиёд компанияси маҳсулоти билан танишди. Улар қаторида Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия, Эрон, БАА, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Туркиядан ташриф буюрган ташкилотлар вакиллари бор.
Селахеттин Йилдиз, экспорт бўйича менежер, Туркия:
– Биз монтаж кўпиги, мастика, силикон ва елим ишлаб чиқарамиз. заводимиз Истамбулда. 17 йилдан буён Туркманистон билан
ҳамкормиз. Кўргазмага дистрибьютеримизни қўллаб-қувватлашга. янги товарларни
намойиш этишга келдик.
Дўвлетгелди
Байрамов, «Максатли Герчек» корхонаси
мутахассиси:
- Корхонамиз
дунё стандартлари га мос, Цельсий бўйича 190 даражага чидайдиган мис кабеллар чиқаради. Жами
40 турдаги маҳсулот берамиз. Келажакда
ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва Қозоғистон, Ўзбекистон,
Афғонистон, Бирлашган Араб амирликларига
экспорт қилиш ниятидамиз.
Анжуман доирасидаги конференцияда инновациялар, ТЭМ ва энергия тежамкорлигини ривожлантириш, геотермал захиралардан фойдаланиш муҳокама қилинди. Қурилиш соҳасини рақамлаштириш долзарб мавзулардан бўлди. Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан
фойдаланишда ахборот технологиялари, сунъий интеллект, катта маълумотлардан
фойдаланиш имкониятлари тилга олинди. Бу эса жараёнларни
қулайлаштириш, бинолар сифатини ошириш, харажатларни
камайтиришга ёрдам беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси