Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаев Покистон
Мустақиллик куни муносабати билан телеграмма йўллади. Қозоғистон раҳбари мамлакат Бош вазири Шаҳбоз Шарифга самимий тилакларини билдирди. Астана ва Исломобод
ўртасидаги муносабатларнинг дўстоналигини таъкидлади ва икки мамлакат халқи фойдаси учун ўзаро
алоқаларни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди. Телеграммада Покистон эркин ривожланиш йўлига киргач,
давлатчилигини мустаҳкамлаш йўлида улкан ютуқларга эришгани қайд этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси