Дори-дармонлар
қонунийлигини кафолатлаш, боғчага навбатни назоратга олиш. Янги рақамли ечимлар
Қозоғистонда бундай масалаларни тартибга келтириш имконини беради. Ҳукуматга инновациялар
тақдим этилди. Биринчи рақамли тизим яширин дори-дармонлар савдоси эҳтимолини
камайтиради, уларни марказлашган шаклда харид қилишга йўл очади. Майдончада
қутисида акс эттирилган Data Matrix коди мамлакат бўйича препаратлар
айланмасини ишлаб чиқаришдан ишлатилганича онлайн тартибда кузатиб бориш
имкониятини беради. Шунингдек, Бош вазирга боғчаларга навбатни ҳисобга олиш
ягона базаси тақдим этилди. Egov.kz портали
ёки иккинчи даражали банклар мобил иловаси орқали ота-оналар фарзандини
навбатга қўйиш учун тўрттагача боғчани танлаши мумкин. Сўнгра ариза бўйича
амалга оширилган ишларни онлайн кузатиб бориши ва уйдан чиқмаган ҳолда шартнома
туза олади. Иккита сервис ҳозирча пилот тартибида жорий этилди. 2024 йилдан
тўлақонли ишга тушади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.