Қозоғистон ва Туркия стратегик ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон ва  Туркия стратегик ҳамкорликни кенгайтиради

Астанадаги Мустақиллик саройида Туркия Президентини кутиб олиш маросими ўтказилди. Ражаб Тойиб Эрдўғон Қозоғистонга давлат ташрифи билан келди. Уни Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев шахсан кутиб олди. Юқори мартабали меҳмон шарафига Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари парвоз қилди ва осмонни турк байроғи рангига бўяди. Сўнгра давлат раҳбарлари делегация аъзоларини бир-бирига таништирди. Фахрий қоровул ротаси бошлиғи рапорт берди. Икки давлатнинг мадҳиялари янгради.


Тантанали маросимдан сўнг президентлар тор таркибда учрашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркия раҳбарини илиқ табриклади, Ражаб Тойиб Эрдўғон ташрифи тарихий аҳамиятга эгалигини таъкидлади.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:


– Албатта, сизнинг ташрифингиз икки давлат ҳамкорлигига кучли туртки беради. Қозоғистон  ва Туркияни дўстлик, қардошлик муносабатлари, абадий биродарлик ришталари боғлайди. Давлатларимиз ўртасида ҳеч қандай зиддият ва қарама-қаршилик йўқ.


В свою очередь Президент Турции поблагодарил Главу нашего государства за теплый прием и отметил, что нынешний визит внесет весомый вклад в укрепление братских отношений и развитие сотрудничества.

Ўз навбатида, Туркия Президенти юртимиз етакчисига илиқ қабул учун миннатдорчилик билдирди, бу ташриф қардошлик алоқаларини, ҳамкорликни ривожлантиришига ишонч билдирди.


Сўнгра икки давлат раҳбари Юқори даражали стратегик ҳамкорлик кенгашининг олтинчи йиғилишини ўтказди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз нутқида Қозоғистон Туркияни қардош мамлакат, ишончли ҳамкор, деб билишини таъкидлади. Икки томонлама алоқалар фаол ривожланяпти. Иқтисодимиздаги турк инвестициялари 6 миллиард доллардан зиёд. Қозоғистон бизнеси эса турк лойиҳаларига 2,5 миллиард доллар киритди. Ўтган йил якунига кўра, товар айланмаси 5 ярим миллиард доллардан ошди. Қосим-Жўмарт Тўқаев савдо ҳажмини ошириш,  диверсификациялаш учун қулай шароитлар яратиш лозимлигини таъкидлади. Қозоғистон  ҳозирнинг ўзида Туркияга 630 миллион доллар қийматга эга 34 турдаги товар экспорт қиляпти.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:


- Туркия асосий савдо ҳамкорларимиз бешлигига киради. Икки халқнинг маданий-гуманитар алоқалари муносабатларимизнинг бебаҳо ҳалқаси ҳисобланади. Биз бу ижобий тенденциялар сақланиб қолиши ва ҳамкорлик кўлами кенгайиши тарафдорларимиз.  Бугун биз «Абадий дўстлик ва кенгайтирилган стратегик ҳамкорлик тўғрисида» декларация қабул қиламиз. Албатта, бу муҳим ҳужжат қозоқ-турк муносабатлари ривожига туртки беради.


Ўтган йили икки давлат агросаноат мажмуаси ўртасидаги савдо ҳажми 25 фоизга ортди. Туркия томонига 2026-2028 йилларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ўзаро савдосини кенгайтириш йўл харитаси тақдим этилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев турк компанияларини Қуриқ ва Ақтау портлари орқали юк ташиш билан боғлиқ лойиҳаларда фаол қатнашишга чақирди. Давлат раҳбари таъкидлашича, бугунги кунда Туркия ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг янги босқичига ўтди. Мамлакат Европа ва Осиёни, туркий дунёни бирлаштирувчи «олтин кўприк»ка айланди. Ўз навбатида, Туркия Президенти республика референдумида умумхалқ қўлловига эришган янги Конституция Қозоғистон бирлигини мустаҳкамлашини таъкидлади.


Ражаб Тойиб Эрдўғон, Туркия Республикаси Президенти:


- Биз икки томонлама товар айланмасини 15 миллиард долларга етказиш ниятимизни тасдиқладик. Ушбу кўрсаткичга эришиш учун Астанада 15 апрелда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик бўийча ҳукуматлараро комиссиясининг 67 банддан иборат ҳаракатлар режасини рўёбга чиқариш лозим. Биз инвестициялар масаласида компанияларга ёрдам кўрсатишда давом этамиз.


Икки томонлама музокаралар ва Юқори даражали стратегик ҳамкорлик кенгашининг йиғилиши якунларига кўра президентлар Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги «Абадий дўстлик ва кенгайтирилган стратегик ҳамкорлик тўғрисида» декларацияни имзолади. Расмий делегация аъзолари 14 та давлатлараро, ҳукуматлараро ва маҳкамалараро ҳужжатларни алмашди.


Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркия Президентига Qoja Ahmet Yasaui орденини топширди, Ражаб Тойиб Эрдўғонни узоқни кўзлаган етакчи ва дунё даражасидаги нуфузли сиёсатчи, деб атади. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонннинг дастлабки янги ордени Туркия етакчиси берилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси