Давлат раҳбари Туркманистон Президенти билан учрашди

Давлат раҳбари Туркманистон Президенти билан учрашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркманистон Президенти билан учрашди. Давлат раҳбари Денгизга бевосита чиқа олмайдиган ривожланаётган давлатлар бўйича БМТнинг учинчи конференциясига таклиф қилгани учун Сердар Бердимуҳамедовга миннатдорчилик билдирди. Қозоғистон Президенти ушбу анжуман натижалари тегишли давлатлар, шу жумладан, Марказий Осиё учун жуда муҳимлигини таъкидлади. Суҳбатдошлар савдо-иқтисод, энергетика, транзит-транспорт соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.


Кейинроқ Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Денгизга бевосита чиқа олмайдиган ривожланаётган давлатлар бўйича БМТнинг учинчи конференциясида қатнашган делегация раҳбарлари Марказий Осиё давлатлари кўргазма павильонларига борди. Мамлакатимиз экспозицияси катта эътиборга эга бўлди. Унда қозоқ ўтовлари тикилган, миллий урф-одатлар тўғрисида театрлаштирилган постановка намойиш этилди. Туркманистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳам ўз павильонларини намойиш этди.


Абдумалик Сарманов таржимаси