Туркманистонда қурилган дастлабки кема фойдаланишга топширилди

Туркманистонда қурилган дастлабки кема фойдаланишга топширилди

Туркманистон транспорт соҳаси учун муҳим воқеа! Республика денгиз портида янги қуруқ юк ташувчи кема сувга туширилди. У кореялик ҳамкорлар билан биргаликда маҳаллий заводда, халқаро стандартлар асосида қурилган. Кемага 240 та йигирма футлик контейнер юклаш мумкин. Йил охиригача мамлакатда яна битта кемани фойдаланишга топширилади. Экспертлар таъкидлашича, улар Каспийбўйи давлатлари ўртасида мунтазам алоқани таъминлайди ва минтақада халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.


Байрамберди Абдуғапуров, «Балкан» кемасозлик-таъмирлаш заводининг муҳандис-дефектологи:


- Кема денгизда ҳам, дарёларда ҳам суза олиши учун махсус лойиҳалаштирилган. У қўшни давлатлар - Эрон Ислом Республикаси, Озарбайжон, Қозоғистон ва Россияга турли юклар, контейнерларни ташиш учун мўлжалланган. 6 минг 100 тонна юк кўтара олади. Халқаро стандартларга тўла мослиги туфайли кема энг самарали логистикани таъминлайди.


Бердимаммет Аширов, Туркманистон денгиз ва дарё транспорти давлат хизмати маъмуриятининг порт назорати хизмати инспектори:


- Туркманбоши халқаро денгиз портининг жойлашуви Шарқ ва Ғарбни боғлаш учун Транскаспий транспорт йўлаклари салоҳиятидан максимал даражада самарали фойдаланиш имконини беради. Кемадан фойдаланиш нафақат ички ташишларни такомиллаштириш, балки халқаро ҳамкорларга ишончли ва юқори технологик логистика ечимларини таклиф қилишга йўл очади.


Абдумалик Сарманов таржимаси