Fitch Қозоғистоннинг кредит рейтингини «BBB» даражасида тасдиқлади

Fitch Қозоғистоннинг кредит рейтингини «BBB» даражасида тасдиқлади

Fitch халқаро агентлиги Қозоғистоннинг суверен кредит рейтингини «BBB» даражасида тасдиқлади ва «барқарор» прогнози берди. Ўз ҳисоботида аналитиклар асосий ижобий факторлар – кучли фискал ва турли таъсирларга бардошли эканлигини исботлаган ташқи савдо балансини кўрсатишди. Шунингдек, Миллий жамғарма валюта активлари ҳамда Миллий банк олтин-валюта жамғармаси, давлат қарзи камлиги, молиялаштиришдаги мувозанат, барқарор иқтисодий ўсиш ва мўътадил геосиёсий таваккаллар ҳисобга олинди. Нефть секторига келганда, прогнозларга кўра, Тенгиз конининг кенгайтирилиши туфайли «қора олтин» қазиб олиш кўпаяди. Бу эса жаҳон бозоридаги нефть нархи пасайиши оқибатларини тўлдиради. Ижобий тенденциялар қаторида Fitch экспертлари Солиқ кодексидаги ўзгаришлар ўрта муддатли истиқболда бюджет тақчмллигини камайтиришини кўрсатди. Нохомашё сектори улуши ошишининг бюджет ва квазибюджет механизмлар орқали таъсири алоҳида кўрсатилди. Агентлик АҚШ томонидан 25 фоизли бож қўйилиши ўзаро савдо ҳажми кам бўлгани сабабли Қозоғистон иқтисодига жиддий таъсир қилмаслигини кўрсатиб ўтган.

Абдумалик Сарманов таржимаси