Давлат раҳбари Бош вазир ўринбосарини қабул қилди

Давлат раҳбари Бош вазир ўринбосарини қабул қилди

Қозоғистонда саккиз юздан зиёд оила тошқин туфайли вайрон бўлган турар жойлари ўрнига янги уй ва квартиралар олди. 4 ярим минг оилага уйларини таъмирлаш ва тиклаш учун 57 миллиард тенге маблағ тақсимланди. Умуман олганда, уйларни тиклаш учун жами 237 миллиард тенге талаб қилинади. Бугун Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Бош вазир ўринбосари Қанат Бўзумбаевнинг ҳисоботини тинглади. Шу кунларда қатор минтақаларда қозоғистонликларга бир марталик тўлов берилмоқда. Айни вақтда, бизнесга етган зарар ўрнини қоплаб бериш ишлари бошланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.