Яна тўртта Пржевальский оти Қозоғистонга олиб келинди.
Жониворлар Берлин зоопаркидан Қўстанай вилоятига махсус авиарейсда келтирилди. 13
соатлик парвоздан кейин керқулонлар олис йўлга ташишга мослаштирилган махсус
транспортга ортилди. Йўналишнинг сўнгги нуқтаси - «Алтин Дала» давлат табиий
резервати. Бу ерда эндиликда Қозоғистон популяциясини барпо этиш учун тўлақонли
гуруҳлар шакллантирилди. Мослашувдан кейин ҳайвонлар ёввойи табиатга қўйиб
юборилади.
Қанат Батирханули, Қозоғистон
Биохилмахилликни асраш ассосиацияси мутахассиси:
– Ҳаммаси жойида, жониворлар янги ҳудудга,
янги ўтарга мослашишни, янги ерларни ўзлаштиришни, сувлоққа боришни бошлади,
улар ўзини яхши ҳис қилмоқда. Аввалги гуруҳлар қишни, совуқни ҳам, бўронларни
ҳам яхши ўтказди, улар ўзини яхши сезяпти, ўйлаймизки, энди келтирилган отлар
ҳам тез мослашади.
Ленка Полякова,
Прага зоопарки директори:
– Пржевальский оти минг йиллар бўйи шундай
ривожланган, Марказий Осиё табиий шароитига яхши мослаша олади. Бу ерда, даштда
жониворлар оптимал рацион топа олади, улар
учун озуқа сероб. Қадрдон даштига қайтиш билан отлар чин маънода табиий яшаш
муҳитига тушади.
Эслатамиз, Пржевальский отларини қайтариш ва даштнинг
тарихий экотизимини қайта тиклаш бўйича кенг кўламли дастур 2023 йилда
бошланган. Жониворларнинг дастлабки икки гуруҳи бир йилдан сўнг келтирилган.
2029 йилга қадар жами бўлиб 40 бош керқулон жойлаштирилиши режа қилинган.
Абдумалик Сарманов таржимас

