Қозоғистон ва Афғонистон ўртасида маданий ҳамкорлик кенгайиб бормоқда

Қозоғистон ва Афғонистон ўртасида маданий ҳамкорлик кенгайиб бормоқда

Биринчи Президент – Элбоши кутубхонасида «Маданият воситасида мулоқот» халқаро лойиҳаси яна иш бошлади. Бу сафар мазкур даргоҳда рассом Муҳаммад Масъуд Фарядийнинг «Афғон санъати мевалари» деб номланган кўргазмаси тақдим этилди. Экспозицияда каллиграмма жанрида чизилган энг яхши асарлар қўйилган. Муаллиф мазкур санъат тури билан умр бўйи шуғулланиб келади. У ўз ижоди қозоғистонликлар қалбидан жой олишига ишонади. Бундан ташқари, афғон маданияти руҳиятини ҳис этиш имкониятини яратади. Кўргазма онлайн форматда ишлаяпти ва унга қўйилган экспонатларни Кутубхона расмий сайтида ҳамда ижтимоий тармоқларда томоша қилиш мумкин.

Муҳаммад Масъуд Фарядий, рассом /Афғонистон/:

- Дўстона ва биродар Қозоғистон Республикаси – каллиграфия санъатини муносиб баҳолайдиган, юқори қадрланадиган мамлакат эканлиги аниқ, маҳаллий халқ бу жанр билан қизиқади. Мен мазкур қимматли совға - каллиграфия санъати воситасида муқаддас Қуръон сатрларини тақдим эта олганимдан бениҳоя мамнунман. Эътиборингизга тақдим этилган ва олтин суви билан безатилган каллиграфия китоби картиналарида Қуръоннинг 54 оятини кўра оласиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси