Қозоғистоннинг «Joqtau» фильми Швейцарияда ўтадиган халқаро кинофестиваль
танлов дастурига кирди. Аруан
Анартайнинг дебют картинаси асосий секциялардан бири - «Ёш режиссёрлар
танлови» да намойиш қилинади.
У кинематографиядаги янги
иқтидорларни аниқлашга мўлжалланган. Муаллифлар таъкидлашича, роуд-муви жанридаги киноасар Қозоғистоннинг олис
қишлоқларидаги ҳаёт ва даштдаги саргузаштлар ҳақида. Таъкидлаймиз, Швейцариянинг Локарно шаҳрида ташкил
этиладиган 77-кинофестиваль 7-17 августда ўтказилади. Ҳар бир картина 10 та майдончада 5
мартадан намойиш қилинади. Фильм премьераси ва прокати Қозоғистонда ҳам ташкил қилинади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси