«Астана Опера»нинг Москва гастроллари бошланди

«Астана Опера»нинг Москва гастроллари бошланди

«Астана Опера» театри Москва гастролларини бошлади. Балет труппаси Кремль саройи саҳнасида «Боғчасарой фонтани» постановкасини тақдим этди. Россия театр мухлислари қозоғистонлик артистлар ва итальян сценографи Эцио Фрижерио иқтидорини, «Оскар» мукофотини олган либослар рассоми Франки Скуарчапино меҳнатини, ёруғлик ва проекциялар тушириш учун ишлатилган технологиялар даражасини муносиб баҳолади. Ушбу спектакль гастроль дастуридан бежиз ўрин олмаган, жорий йилда жаҳон буюк хореограф Ростислав Захаровнинг 115 йиллигини нишонлайди. Унинг Пушкин поэмаси асосида ёзилган ушбу асари драматик балет санъатининг энг яхши намуналари қаторида тилга олинади. Дарвоқе, уч йил аввал труппа ушбу саҳнада «Шаҳризода» балетини намойиш қилган. Бугунги гастроллар мамлакатлар ўртасидаги маданиятлараро мулоқотни давом эттиради.

Мадина Басбаева, «Астана Опера» балети етакчи яккахони:

- Кремлда Мария партиясини ижро этаётганимдан, юксак профессионаллик кўрсатаётганимдан бахтлиман. Мен Катта театрда ҳам чиққанман, жаҳон саҳналарида, Генуяда бўлганмиз, мана, энди Кремлдамиз. Бу ерда томошабин ўзгача. Жуда илиқ қабул қилди.

Мария Долганова, балет танқидчиси:

- Бунда жаҳон даражасидаги яккахонлар борлигини бемалол айта оламан, уларни бошқа спектаклларда ҳам кўриш, ажойиб ижросини тинглаш умидидаман. Мукаммал техника, муҳташам оҳангдорлик, кўркам линиялар! Ва, албатта, труппа даражаси жуда юқори. Бу бизни қувонтиради. Москва томошабинлари учун катта совға бўлди. Илк марта томоша қилдик. Бундай талқинда тақдим этилмаганди. Ваҳоланки, бу тарихий спектакль, Галина Уланова, Майя Плисецкая роль ижро этган. Балет шинавандалари учун муҳим спектакль.

Абдумалик Сарманов таржимаси