Қозоғистон жамияти, маданияти, тарихининг уйғониши ва ривожланиши мамлакатнинг мустақиллик давридаги яна бир ютуғи бўлди. Театр санъати ҳам эътироф қозонди. Бугунги кунда мамлакат саҳналарида жуда кўп ва хилма-хил ўзига хос спектакллар тақдим этилмоқда. Соҳа вакиллари орасида сўнгги ўн йилликлар давомида иқтидорли арбоблар шаклланди. Пойтахтда янгидан иш бошлаган Ёш томошабинлар мусиқали театри директори Асхат Маемиров айтишича, театр жамиятнинг маънавий-маърифий ривожланиши жараёнида асосий даргоҳлардан бўлиб қолмоқда.
АСХАТ МАЕМИРОВ, ЁШ ТОМОШАБИНЛАР МУСИҚАЛИ ТЕАТРИ ДИРЕКТОРИ, НУР-СУЛТОН ШАҲРИ:
- Бизнинг тарихий илдизларимиз санъат, шу жумладан, театр санъати билан боғлиқ. Театр – чексиз-чегарасиз дунё. Мустақилликка эришганимиздан буён кўп нарсага эришдик, ривожландик. Бугунги кунда театр замонавий жамиятга маънавий ва эстетик озуқа берадиган, айни вақтда маданий қадриятларни тарбиялайдиган майдонча.
Мустақиллик бизнинг миллий театр санъатимизга янги нафас тақдим этди. Нафақат Қозоғистон саҳналарида, балки жаҳон майдонларида ҳам Буюк Дашт тарихий шахслари ва эпик қаҳрамонлари афсонавий образларини акс эттирувчи дадил ғоялар рўёбга чиқариляпти.
АЙГУЛ ИМАНБАЕВА, АКТРИСА, «А.И.» ТЕАТРИ ДИРЕКТОРИ:
- Мустақиллик йилларида улкан муваффақиятларга эришилди. Биз жадал ривожланиб боряпмиз. Қозоғистон театрлари йирик фестиваль ва танловларда қатнашяпти, совринли ўринларни, бош мукофотларни қўлга киритмоқда. Бу мустақиллик йилларидаги муваффақиятларимизни кўрсатади.