Туркманистонда «Ғалкиниш» конини саноат даражасида ўзлаштиришнинг навбатдаги босқичи бошланди. У табиий газ захиралари ҳажмига кўра дунёда энг бой ҳудудлар қаторига киради. Лойиҳанинг тўртинчи босқичида янги қудуқлар бурғуланди, йилиаг яна 10 миллиард куб метр «зангори олов»ни қайта ишлша имконини берувчи юқори технологик ускуналарни ўрнатилди. Лойиҳа Туркманистон - Хитой ҳамкорлиги доирасида амалга ошириляпти, мамлакат экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Лю Чэнъюнь, CNPC International Хитой миллий нефть-газ корпорациясининг Туркманистон филиали ходими:
- Биз Хитой - Туркманистон энергетик ҳамкорлигининг 20 йиллигини нишонлаяпмиз. Ушбу шерикчилик доирасида Амударёнинг ўнг соҳилида газ лойиҳаси рўёбга чиқариляпти. Икки давлат ўртасида табиий газ сотиш ҳажми ортяпти.
Аман Хясиетов, «Туркмангаз» давлат концерни муҳандиси:
- Ушбу мажмуа қурилиши ортидан йилига 10 миллиард куб метр товар гази берувчи қувватлар ишга тушади. Натижада, Туркманистоннинг табиий газ қазиб олиш салоҳияти янада ортади, илгарилайди, соҳа ривожланишига катта туртки берилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

