Қозоғистон ва Хитой йилига 300 минг тонна мис ишлаб
чиқариш қувватига эга бўлган мис эритувчи завод барпо этади. Абай вилоятида юксак
технологияли юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи
корхона пайдо бўлади ва республикадаги энг йирик корхонага айланади. 1, 5
миллиард долларлик тегишли ҳамкорлик шартномаси Бош вазир Олжас Бектенов ва
Хитойнинг Си Чжэнпин компанияси раҳбарияти ўртсида Астанада бўлиб ўтган
учрашувда имзоланди. Завод қурилиши якунлари бўйича кластер яратилиши
кутилмоқда. У дунёдаги энг йирик мис конларидан бири ва энг
замонавий мис эритиш заводини ўзида бирлаштиради. 2028 йил охирларида жаҳон эко-стандартларига мос
келадиган технологиялар ишлатиладиган ушбу объектни фойдаланишга топшириш кўзланган.
Корхона таркибида мис сақловчи хомашё ва мис катодини қайта ишлаш бўйича ички
бозор эҳтиёжларини қондиради. Мис катоди, дарвоқе, турли саноат соҳаларида кен қўлланади, масалан, электр энергетика ва машинасозликда.
Бундан ташқари, янги заводда рафинадланган олтин, кумуш ва
олтингугурт кислотаси ишлаб чиқариши режа қилинган. Бунда Бўзшақол мис концентрати ва Ақтўғай конлари, шуниндек, «Востокцветмет» бойитиш фабрикалари хомашё манбаи бўлиши кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.