Тошқин билан боғлиқ фавқулодда вазият эълон қилинган ҳудудлар аҳолисига манзилли ижтимоий ёрдам бериш муддати автомат тартибда узайтирилади. Илк марта бу борада ариза беришни истаганлар электрон ҳукумат портали орқали мурожаат эта олади. Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, йилнинг II чорагида текширувдан ўтиши лозим бўлган ногирон фуқаролар учун ушбу жараён фавқулодда вазият бекор қилинганидан кейинга қолдирилди. Енгиллатилган тартибда микрокредит олганлар учун тўловлар кечиктирилади.
Мадияр Уақпаев, Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги расмий вакили:
- Фавқулодда вазият эълон қилинган туманлар ва шаҳарларда субсидияланадиган
иш жойларида меҳнат қила бошлаган қозоғистонликларнинг маоши ўзгармайди. Фавқулодда
вазият даврида субсидияланадиган иш жойларидаги ходимлардан Меҳнат мобиллиги
маркази ортиқча маълумот талаб этмаган ҳолда маош тўлаши кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.