Қозоғистон учта заводда нефтни қайта ишлаш ҳажмини оширади. Тегишли лойиҳалар рўёбга чиқарилиши оқибатида қайта ишланадиган хомашё йилига 10 миллион тоннадан ошади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Энергетика вазирининг ёнилғи-энергетика мажмуасидаги аҳвол, секторни янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган асосий лойиҳалар бўйича ишларнинг бориши тўғрисида ҳисоботини тинглади. Ерлан Ақкенженов Президентга жорий йилда Алматидаги ТЭЦ-2, Қизил Ўрда ва Туркистон вилоятларидаги буғ-газ ускуналари ўрнатилган электростанцияларни ишга тушириш режаларини баён қилди. «Кўмир генерациясини ривожлантириш» миллий лойиҳаси бўйича маълумот тақдим этилди. Учрашув якунларига кўра Президент секторни ривожлантириш ва СИ рақамли технологияларини жорий этиш бўйича қатор топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

