Туркманистон ва ФАО қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтиряпти

Туркманистон ва ФАО қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтиряпти

Туркманистон ва БМТ Озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги ташкилоти биргаликда сув тежовчи технологиялар жорий қилиш, тупроқ деградациясига қарши курашиш тўғрисида келишиб олди. Ашхободда бўлиб ўтган «Ўзгараётган иқлим шароитида саломатлик ва озиқ-овқат» халқаро конференцияси доирасида тўртта шартнома тузилди. Ҳужжатлар чегараоша ўтувчи дарёлар сувини бошқариш, ердан барқарор фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришларига мослаштиришни кўзда тутади. Барча лойиҳалар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва минтақа агросектори барқарорлигини оширишга қаратилган. Келишувларлар ташкилот Бош директори Цюй Дунъюянинг Туркманистонга расмий ташрифи давомида имзоланди. Таъкидлаш лозимки, бу Марказий Осиё мамлакати ташкилотга 1995 йилдан буён аъзо, ўтган давр ичида ўнта қўшма лойиҳа рўёбга чиқарилган. Шунингдек, делегация ташриф давомида замонавий, рақамли технологиялардан фаол фойдаланилаётган чорвачилик, йилқичилик мажмуалари иши билан танишди.

Виорел Гуцу, БМТ Озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги ташкилоти Бош директори ўринбосари, Европа ва Марказий Осиё бўйича ташкилот вакили:

- Жуда амбицияли режаларимиз бор. Қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий захиралар ва бошқа БМТ Озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги ташкилоти сифатида биз билан боғлиқ соҳаларда ҳамкорлик қиламиз. 

Маурицио Мартина,  БМТ Озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги ташкилоти Бош директорининг биринчи ўринбосари:

Бу жорий йилдаги биринчи ташрифимиз. Ҳозир ишларни кескин кенгайтириш вақти келганига ишонаман. Биз иқлим ўзгаришига қарши кураш ва қишлоқ хўжалигини тизимли трансформация қилиш каби илмий-амалий соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрмиз. Ташкилот ижобий натижани кўзлаб иш юритади.

Абдумалик Сарманов таржимаси