Қозоғистон креатив саноатга
кўрсатилаётган ёрдам фаоллашади. Мажилис депутатлари креатив саноатни
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш тўғрисида қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда
қабул қилди. Ҳужжат Сенатга юборилди. Лойиҳа креатив секторга тизимли ёрдам
кўрсатиш, унинг фаолиятини тартибга келтиришни кўзда тутади. Депутатлар ҳужжат
устида ишларкан, маданият, ёшлар сиёсати ва кинематографияга оид қонунларга ҳам
қатор ўзгаришлар киритишди. Шу жумладан, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш,
миллий кинони молиялаштириш бўйича ёндашувларга аниқлик киритилди. Маданият ва
ахборот вазирлиги хусусий инвестицияларни мониторинг қилиши, ҳокимликлар креатив
тадбиркорликни ривожлантиришга, иқтидорларнинг ўзини кўрсата олишига ёрдам
бериши имконияти кўзда тутилди. Маданий-оммавий тадбирлар ўтказиш ва кинопрокат
тартиби белгиланди. Қонун креатив бизнес ўсиши ва унинг мамлакат иқтисодидаги
улуши ортиши учун шаффоф шароитлар яратади.
Нургул Тау, Қозоғистон
Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:
- Қонун лойиҳаси креатив
фаолиятини тартибга келтиришга қаратилган. «Креатив саноат хизматчиси» ва «Креатив
саноат субъектлари» каби тушунчалар киритилди. Маданият ва ахборот вазирлиги
томонидан креатив саноат лойиҳаларига хусусий инвестициялар жалб этилишини мониторинг
қилиш ҳуқуқи белгиланган. Ҳокимликларга креатив саноат соҳасида тадбиркорликни
ривожлантириш орқали иқтидорларнинг ўз қобилиятини рўёбга чиқаришига
шарт-шароит яратиш ҳуқуқи берилди. Ижод эркинлиги ва профессионал ривожланиш
мақсадида креатив саноат хизматчилари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш меъёрлари
кўрсатилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

