Бутун Ўрта йўлак бўйлаб транспорт инфратузилмасини ва технологияларини ривожлантириш орқали Еврокомиссия ва Қозоғистон ўртасида ҳамкорликка кўмаклашиш. Қозоғистон Транспорт вазирлиги ва Еврокомиссия Астанада Транскаспий халқаро транспорт йўналиши мувофиқлаштирувчи майдончасини ишга туширди. Тадбирда Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари, Туркия, шунингдек, қатор халқаро молиявий ташкилотлар вакиллари қатнашди. Янги майдонча Ўрта йўлакни мультимодал ва рақобатга эга йўналишга айлантиради, у Европу ва Осиё ўртасидаги юкларни 15 ва ҳатто ундан ҳам қисқа муддатда етказиб бериш имкониятини яратади. Майдончанинг ишга тушиши бутун йўналиш бўйлаб юкларнинг жадал ҳаракатланишига хизмат қилади.
Марат Қарабаев, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири:
- Божхона, солиқ
жараёнлари осонлашади, йўлак рақамлаштирилади, электрон юк ҳужжатлари йўлга
қўйилади, электро шаклда юк ҳужжатлар ўтказиб берилади, шунингдек, аниқ
лойиҳаларга эътибор жамланади. Молиявий ташкилотлар билан молиялаштиришнинг
аниқ даражаси келишиб олинди, чунки бу майдонча тегишли лойиҳаларнинг ўз
вақтида ва мукаммал рўёбга чиқарилишига хизмат қилади.
Майя Бакран, Мобиллик ва транспорт бўйича Европа комиссияси бош директори ўринбосари:
- Бир йил аввал Алматида биз Европа комиссияси
томонидан молиялаштирилган ва амалга оширилган, ЕТТБ томонидан ўтказилган Европа
ва Марказий Осиё ўртасида барқарор транспорт алоқаси ўрнатиш бўйича тадқиқот
натижаларини тақдим этгандик. Брюсселда натижаларни кўрсатиб бердик, бугун эса
мувофиқлаштирувчи майдончани ишга туширяпмиз. Бу жуда муҳим босқич.
Абдумалик Сарманов таржимаси.