Президент Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида қатнашди

Президент Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида қатнашди

2024 йилда Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 4,8 фоизга кўпайди. Қишлоқ хўжалиги, қурилиш, савдо ва транспортда юқори динамикага эришилди. Энг муҳими, қайта ишлаш саноатида маҳсулот ҳажми 6 фоизга ортди. Бу соҳа мамлакат иқтисодининг асосий ҳаракатлантирувчи кучларидан бирига айланиши зарур. Давлат раҳбари раислигида ўтказилган Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида ўтган йилнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари чиқарилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев келгуси давр бўйича асосий вазифаларни кўрсатди. Ҳукумат турғунликнинг олдини олиш ва барқарор ривожланишни таъминлаш учун мураккаб қарорлар қабул қилиши лозим, дея таъкидлади Президент. Аввало диверсификация зарур. Бунда, шу жумладан, геологоразведкага сифатли инвестициялар киритиш, инвесторлар учун қўшимча преференцияларни кўзда тутиш стратегик даражада муҳим.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Ҳукумат барча даражаларда – хорижда, марказда, минтақаларда инвесторларни топиш, уларнинг қўллаб қувватлаш ва муҳофаза қилиш экотизимини яратиши керак. Бу сиёсат хорижлик ва маҳаллий инвесторларга дохил бўлиши лозим. Айни вақтда, давлат ёрдамини олган инвесторларга иш ўринларини сақлаб қолиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, экологик меъёрларга риоя этиш бўйича оқилона талаблар қўйилиши зарур.


Президент, шунингдек, мураккаб нефть конларини ва сланец нефти қазиб олишга киришишни топширди. Бунинг учун Ҳукумат тегишли инвесторларга давлат ёрдами чораларини кўзда тутиши зарур. Айни вақтда, Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, минтақанинг рақобатбардошлигини ошириш керак. Ҳукумат Марказий Осиё ва ЕОИИ давлатлари билан ўзаро фойдали алоқаларни ривожлантириши керакДавлат раҳбари инфратузимавий тараққиётнинг янги даражасига чиқиш зарурлигини алоҳида таъкидлади. Ҳукумат «Мўйинти Қизилжар» темирйўли қурилишига киришиши, Қизилжардан Ақтау портигача бўлган магистрални модернизация қилиши лозим. Соҳанинг ривожланиши мультимодаль транспорт тугунлари ва автотранспорт учун яшил йўлакни ишга тушириш имконини беради.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Замонавий технологияларни жорий этмасдан туриб, логистикани муваффақиятли ривожлантириш имконсиз. Омборхоналарни автоматлаштириш, йўналишларни рақамлаштириш, транспорт оқимларини бошқаришда сунъий интеллектдан фойдаланиш Ҳукумат эътиборида туриши зарур. Яна битта шошилинч масала мамлакат ҳудудида халқаро аэрохаб қурилиши. Йирик аэропортларимизни рақобатбардош халқаро хабларга айлантириш мақсадида дадил ҳаракатлар керак.

Энергетиясиз иқтисодий ўсишга эришиш имконсиз. Шунинг учун эскирган иссиқлик энергияси марказлари ўрнига инновациявий кўмир станциялари келиши, АЭС қурилиши жадаллашиши зарур. Қосим-Жўмарт Тўқаев Ҳукуматга «Самрук-Қазина» билан бирга атом соҳасини ривожлантиришнинг узоқ муддатли режаларини ишлаб чиқиш, Парламент билан бирга иккинчи атом станцияси учун мақбул жой танлашни топширди. Янги технологик босқич доирасида Қозоғистон Республикаси Президенти рақамлаштиришнинг аҳамиятини тилга олди. Шунингдек, Ҳукумат давлат органлари ва миллий компанияларда сунъий интеллект воситаларини жорий этишга киришиши лозим. Молиявий бошқарув органлари эса мамлакатда криптовалюталарни легаллаштириш ва «мавҳум зона»дан чиқариш бўйича қонунчилик базаси яратиши керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси.