Туркманистон Нидерландияда Ахалтекин отларини тақдим этади

Туркманистон Нидерландияда Ахалтекин отларини тақдим этади

Туркманистон ахалтекин отлари ўртасида жаҳон чемпионати ўтказишга тайёрланмоқда. Халқаро чемпионат 4-6 сентябрь кунлари Нидерландияда ташкил этилади. Унда турли мамлакатлардан от спорти ихлосмандлари тўпланади. Меҳмонлар учун ажойиб дастур тайёрланди. Тегишли мусобақалар, халқаро илмий конференция, туркман маданияти ва анъаналарига бағишланган кўргазма, «Ғалқиниш» суворийлар гуруҳи ва Давлат цирки чиқишлари ўтказилади. Ташкилотчилар таъкидлашича, жаҳон биринчилиги беқиёс ахалтекин зотини оммалаштириш, йилқичилик соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга, хорижликларни Туркманистоннинг бой тарихий-маданий мероси билан таништиришга ёрдам беради.


Абдумалик Сарманов таржимаси