Манғистауда топилган ихтиозавр фрагментларини музейда кўриш мумкин

Манғистауда топилган ихтиозавр фрагментларини  музейда кўриш мумкин

Қозоғистон шаҳарларидан биридаги музейда ноёб топилманинг аслини кўриш мумкин. Ақтауда илк марта ихтиозавр қолдиқлари намойиш қилинди. 113 миллион йил аввал ҳозирги Манғистау вилояти ўрнида ястаниб ётган Тетис океанида яшаган жониворнинг суяклари 5 йил аввал топилган эди. Жуда қадим замонда яшаган денгиз судралиб юрувчиларидан бирининг қолдиқлари  Шетпе овулидан 15 километр узоқликда ётган экан. Бу динозаврни археологлар бир ой давомида қазиб олишди. Тегишли тадқиқотларни ўтказиш учун хориждан мутахассислар чақирилди. Олимлар унинг олти ярим метр баландликдаги скелетини тикламоқчи бўлишди. Экспозиция учун экспонат ҳаддан ташқари катта экан. Ноилож, фақат 1 метр 70 сантиметрли қисми қайта ишланди. Бунга ярим йил вақт кетди. 

Салима Усенова, А. Кекилбаев номли музей мутахассиси: 

— Бу ваҳший денгиз жонивори бўлган. Унинг асосий ўзига хослиги шундаки, наслини онаси ичида сақлаган. Яна бир ўзига хос факт – ихтиозаврлар балиқ каби жабралар билан эмас, ўпкаси орқали нафас олган.

Кўркем Саздибай, музейга келувчи:

— Ихтиозаврлар қўрқинчли бўлган. Лекин ҳали тарих ёзилмаган замон ҳақида билиш ҳамиша қизиқарли. Ғаройиб дунё.  Музейимизда шундай ўзига хос  экспонат борлигига аввалига ишонмаганмиз. Аммо бор экан. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.