Қозоғистон дони экспорти салкам қирқ фоизга ошди

Қозоғистон дони экспорти салкам қирқ фоизга ошди

Қозоғистон агросаноат мажмуасида қайта ишланган маҳсулот улушини 70 фоизга етказади. Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев билан қабулида биринчи ярим йилликда мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 15 фоизга ошгани ҳақида ҳисобот берди. Экспорт ҳажми ошди, хорижга чиқарилаётган маҳсулот турлари кенгаймоқда. Жами, 3 миллиард долларга товар сотилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан салкам қирқ фоизга кўп. 2026 йил якунларига кўра, экспорт ҳажми 7 миллиард 200 миллион долларга етиши ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш қарийб 6 фоизга ўсиши кутиляпти. Жорий йилда соҳага 2 триллион тенгедан зиёд сармоя киритилади. Учрашув якунида Давлат раҳбари қайта ишлашни ривожлантириш, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, агросаноат мажмуаси экспорт салоҳиятини кенгайтиришга эътибор қаратишни топширди.

Айдарбек Сапаров, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири:

- Давлат раҳбарининг қўллаб-қувватлаши туфайли қишлоқ хўжалиги соҳаси мисли кўрилмаган ҳажмда молиялаштирилди, қўллаб-қувватлаш механизмлари сезиларли даражада кенгайтирилди. "Даму" жамғармаси орқали кредитларни кафолатлаш механизми ишга туширилди. Шунингдек, ижтимоий-тадбиркорлик корпорациялари орқали айланма маблағни тўлдириб бориш механизми амалга ошириляпти. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида зироатчилик барқарор ўсяпти. Президент топшириғига биноан чорвачиликка алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соҳани ривожлантириш бўйича мажмуавий режа қабул қилинди. Имтиёзли кредитлаш дастури ишга туширилди, молиялаштириш манбалари билан таъминланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.