Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Астанага расмий ташриф билан келган Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди. Давлат раҳбари Қозоғистон – Туркманистон муносабатларидан мамнун эканлигини билдирди. Рашид Мередов ўз навбатида Ашхободнинг икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканлигини таъкидлади. Қабул давомида томонлар савдо-иқтисод, энергетика ва транспорт-логистика соҳаларида йирик лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши борасида фикр алмашишди. Маданий-гуманитар соҳадаги йил сайин мазмунан бойиб бораётган алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Биз Туркманистонни ишончли стратегик ҳамкор, тарихи, маънавияти билан бизга яқин давлат сифатида биламиз. Сўнгги йилларда мамлакатларимиз орасида ҳамкорлик ривожланиб боряпти. Иқтисоднинг стратегик соҳаларида янгича жўшқинлик кузатиляпти. Маданий-гуманитар соҳада алоқалар ривожланяпти. Биз катта ишларни рўёбга чиқардик. Олдимизда турганлари эса ундан ҳам кўпроқ.
Абдумалик Сарманов таржимаси.