Қозоғистон Бош вазири «Шелл» концерни ижрочи вице-президенти билан маҳаллий улушни ошириш истиқболларини муҳокама қилди. Яқин келажакда томонлар ички бозорда товар, иш ва хизматлар харидини кўпайтириш мақсадида Маҳаллий таркибни ривожлантириш дастурини қайта кўриб чиқади. Бундан ташқари, тарафлар нефть-газ соҳастида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳолатини ҳам кўриб чиқди. Ўлжас Бектенов ва Питер Костелло айтиб ўтганидек, келгусида Қарачағанақ конини кенгайтириш нефть ва конденсат ишлаб чиқаришни йилига камида 11 миллион тонна даражада ушлаб туриш имконини беради. Шу мақсадда томонлар қўшимча хомашё газини қайта қуйиш компрессорларини ўз вақтида ишга туширишни таъминлайди. Қолаверса, йилига 4 миллиард кубометр газни қайта ишлаш қувватига эга завод қурилиши масаласи ҳам кўриляпти. Корхона акционерлар ҳисобига барпо этилади. Томонлар, шунингдек, Қашаған конига ҳам аҳамият қаратди. Ўтган йил давомида бу ерда нефть қазиб олиш 18 миллион тоннадан ошган, газ қазиб олиш эса 12 миллиард кубга тенг бўлган. Конни тўлиқ миқёсда ўзлаштириш учун ҳозирги пайтда газни қайта ишлаш заводи қурилиши масаласи ҳал қилинмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.