Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми уч марта ошади

Қозоғистонда йил бошидан буён маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 18 фоизга ўсди. Жорий йилда давлат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун 47 та узоқ муддатли шартномани имзолади. Келгуси йилда яна 79 та шартнома тузилиши кутиляпти. Натижада, мамлакатда ўзимизда ишлаб чиқарилган препаратлар ҳажми уч марта ошади. Дори-дармонларни тадқиқ этувчи 3 та лаборатория бор. Улар фаолиятида шаффофликка эришиш учун шу йилдан бошлаб «Ижтимоий ҳамён» орқали электрон шаклда бериш бўйича пилот лойиҳа ишга тушди. Бугунги кунда тегишли рецептларнинг тўртдан бири мазкур хизмат орқали ўтади. Дори-дармонларни тамғалаш тизими орқали 68 миллиондан зиёд дори қутиси ўтди.

Шундан 28 ярим миллиони айланмага чиқарилди. Бу муҳим ташаббусга дори-дармон ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилари, хусусий дорихоналар, жами 1 минг 800 тадан зиёд тиббий ташкилот иштирок этяпти. 

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири: 

- Дори-дармонларни тамғалаш ва уларнинг тарқалишини назорат қилиш тизими ишга тушди. У ишлаб чиқарувчидан бошлаб, беморгача бўлган барча босқичларни штрих-код орқали кузатиш имконини беради. Авваллари етказиб бериш тизимини назорат қилолмасдик. Дорихоналарда контрафакт ва сифатсиз препаратлар сотилиш мумкин эди. Энди шифохоналар ва поликлиникаларда дори-дармонлар ҳаракатини кузата оламиз. Бепул препаратларнинг айланмасига чек қўйилади. Яъни, бу масалада тартиб ўрнатилади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.