Қосим-Жўмарт Тўқаев янгидан тайинланган Қозоғистон Тадбиркорлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича ваколатли шахс Қанат Нуровни қабул қилди. Давлат раҳбари бу йўналишда ишларни фаоллаштириш лозимлигини таъкидлади ва қатор топшириқлар берди. Улар бизнес билан боғлиқ маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш билан боғлиқ.
Абдумалик Сарманов таржимаси.