Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ХХРнинг республикамиздаги элчиси Чжан Сяо билан учрашувда шундай деди. Давлат раҳбари таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги алоқаларни аъло даражада, дейиш мумкин. Улар динамик характерга эга: сиёсий мулоқот давом этяпти, савдо-иқтисодий алоқалар кенгаяяпти, маданий алмашинув аъло даражада, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ўрнатилган. Давлатлар БМТ, ШҲТ, ОҲХЧК доирасида, шунингдек, «Марказий Осиё – Хитой» форматида бирга иш юритяпти. Давлат раҳбари элчи Чжан Сяонинг дўстлик ва яхшиқўшничилик ришталарини мустаҳкамлашда қўшган ҳиссасини юқори баҳолади ва уни II даражали «Дўстиқ» ордени билан тақдирлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

