Туркийлар Парламент ассамблеяси раислиги
Озарбайжондан Қозоғистонга
ўтди. Ташкилот Бош котиби этиб Рамиль Гасанов сайланди. Қозоғистон пойтахтида
ўтказилган йиғилишда унинг номзоди бир овоздан тасдиқланди. Шунингдек, келажак
режалари акс эттирилган Астана декларацияси якдиллик билан қабул қилинди.
Ерлан
Қўшанов, Қозоғистон
Республикаси Парламенти Мажилиси
раиси:
- Келгуси
йиллардаги фаолиятимизнинг энг муҳим йўналиши барча соҳаларда ҳамкорликни
мустаҳкамлаш, ташкилотнинг халқаро нуфузини ошириш, туркий давлатлар бирлигини
теранлаштиришдан иборат. Бундан ташқари, Парламент ассамблеясига аъзо давлатлар орасида ҳамкорлик кенгаяди.
Таъкидлаш лозимки,
мамлакатлар ўртасидаги ўзаро товар айланмаси ўтган йили 42 миллиард долларга
етди. Умумий ташқи савдо эса бир триллион долларга етди. Бу кўрсаткичлар туркий
давлатлар иқтисодий алоқаларининг ўсаётганини кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

