Қозоғистон Президенти Ҳиндистон Бош вазирини
Республика куни байрами
билан табриклади. Давлат раҳбари телеграммада Ҳиндистонда демократияни ривожлантириш борасидаги
сезиларли ўсишни, ижтимоий-иқтисодий ва технологик соҳалардаги ютуқларни
алоҳида таъкидлади. Мустаҳкам
дўстлик ришталари ва стратегик ҳамкорликка асосланган Қозоғистон-Ҳиндистон
муносабатларидаги ўзига хос жиҳатларни уқтирар экан, Қосим-Жўмарт Тўқаев икки
давлат келгусида ҳам ҳар томонлама шерикликни мустаҳкамлашига ишонч билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

