Қосим-Жўмарт Тўқаевга инфратузилмаларни ривожлантириш бўйича ҳисобот берилди

Қосим-Жўмарт Тўқаевга инфратузилмаларни ривожлантириш бўйича ҳисобот берилди

Қозоғистон Президенти Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Нурлибек Налибаевни қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев саноатни ривожлантириш, йирик инфратузилмавий лойиҳаларни рўёбга чиқариш бўйича ҳисобот тинглади. Давлат раҳбарига қайта ишлаш саноатидаги асосий фаолият йўналишлари ҳақида маълумот тақдим этилди. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари  юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот чиқаришни кенгайтириш ва энергетика инфратузилмасини модернизациялаш ҳақида гапирди. Шунингдек, транспорт-логистика инфратузилмаси ва қурилиш секторидаги аҳвол юзасидан тегишли маълумот берилди. Қабул ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев лойиҳалар сифатли рўёбга чиқарилишини таъминлаш, мамлакат ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси