АҚШ элчихонасида қозоқча колоритда чой куни нишонланди

Ижтимоий тармоқларда Халқаро чой кунига бағишланган ролик оммалашиб кетди. Видео АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонасида суратга олинган. Унда элчи Дэниел Розенблюм меҳмонларни кутиб олади, учрашувни ўтказиб, кузатиб қўяди. Охирида республикада яшайдиган ҳар бир инсонга таниш иборани қозоқча айтади. Видеороликда кўрсатилишича, Қозоғистонда чой шунчаки ичимлик эмас. У меҳмондўстлик, қардошлик, андиша тимсоли. Таъкидлаш лозимки, республикамизда чойни хуштаъмлиги, фойдали жиҳатлари туфайли азалдан яхши кўришади. Эслатамиз, БМТ Бош ассамблеяси 2019 йил қабул қилинган резолюциясида 21 майни Халқаро чой куни, деб эълон қилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.